E'lonlar

Kiritilgan sana 24/05/2016

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари хизматлари истеъмолчилари диққатига!

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари хизматлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юзага келаётган мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш мақсадида, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси масъул ходимлари ҳамда “Ўзбектелеком” АК “БРМ” филиали ва Маълумотлар узатиш тармоқларида хизмат кўрсатувчи оператор ва провайдерлар раҳбарлари иштирокида 2016 йил 31 май куни соат 11-00 дан 13-00 гача сайёр қабул ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан, Сизларда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари хизматларидан фойдаланишда муаммолар ва ўзингизни қизиқтирган бошқа саволлар бўлса, “Ўзбектелеком” АК “БРМ” филиали биносининг мажлислар залида бўлиб ўтадиган сайёр қабул кунига ташриф буюришингизни сўраймиз. Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 8-уйда жойлашган “Ўзбектелеком” АК “БРМ” филиали биносининг мажлислар зали. Тел: 0 (371) 236-01-11

Boshqa e'lonlar »

    1 2 »